1

Божхоначилар 15 мингдан ортиқ нақд хорижий валюталарни яширинча олиб чиқилишини олдини олишди

ЖИНОЯТ 10.12.2018, 20:26
Божхоначилар 15 мингдан ортиқ нақд хорижий валюталарни яширинча олиб чиқилишини олдини олишди

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари республикамиздан пиёда равишда чиқиб кетаётган фуқаронинг қинғир қилмишларини фош этишди. Ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 7900 АҚШ долларини олиб чиқиб кетишга уринган экан.

Мазкур пост ходимлари аниқлаган яна бир қонунбузилиш холатида эса фуқаро Т.С.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу шахс эгнидаги курткаси ва шимининг чўнтакларига яшириб, нақд хорижий валюталарни олиб чиқмоқчи бўлганлиги фош бўлди. Натижада, божхона ходимининг оғзаки сўровда тақдим қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳолда 1200 АҚШ доллари ва 1 млн. 37 минг 500 қозоқ тенгесининг яширинича олиб чиқилши олди олинди.

Фуқаро А.Д. эса йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган 5000 АҚШ долларидан ташқари, эгнидаги курткасининг чап чўнтаги астари ичига 1250 АКШ долларини яшириб “Ғишткўприк” чегара пости орқали қўшни давлатга олиб ўтаётганлиги аниқланди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан хамкорликда “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда холда кириб келган А. М. тезкор кузатувга олинди.

Натижада, ушбу шахс божхона назоратидан ўтгандан сўнг паспорт назорати олдида ташмачи фуқаролардан ўзбек миллий валютасини йиғиб олаётган вақтида фош қилинди. Унинг қўл юклари холислар иштирокида кўздан кечирилганида ташмачи фуқаролар ёрдамида жами 27 млн. сўмни ноқонуний равишда қўшни давлатга олиб ўтаётганлиги маълум бўлди.

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Фарход” чегара божхона постига пиёда холда кириб келган фуқаро Р.Н. шахсий кўрикдан ўтказилганда эса эгнидаги курткасининг ички чунтагида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилганидан ташқари яшириб, 10 млн сўмини қўшни давлатга олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1