АсосийDunyo

Испаниялик аёл 70 минг долларни ошқозонида Доминиканга олиб ўтмоқчи бўлди

Доминикан республикаси ҳукумати аэропортда мамлакатга 70 минг долларни ошқзонида олиб кирмоқчи бўлган аёлни қўлга олди. Шунингдек, унинг чемоданидан яна 69 минг доллар топилган.

Доминикан гиёҳванд моддалар айланишини назорат қилиш хизмати вакилининг айтишича, аёлнинг ошқозонидан пуллар ўралган 16 та капсула олинган.

Аёлнинг ўзи Испания фуқароси ҳисобланади. Уни гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳга алоқадор деб гумон қилишмоқда.

Республикага олиб кириш миқдори 10 минг доллар этиб белгиланган бир пайтда у 140 минг олиб киришга уринган.

    Бошқа янгиликлар