АсосийSport

ЕЧЛ. 1/8 финалнинг 15 та иштирокчиси маълум бўлди

'ЕЧЛ. 1/8 финалнинг 15 та иштирокчиси маълум бўлди'ning rasmi

Кеча оқшом ўтказилган Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич олтинчи тур учрашувларидан сўнг нимчорак финалга чиққан 15та жамоанинг номи маълум бўлди, деб хабар бермоқда Оламспорт нашри.

Унга кўра қуйидаги жамоалар ЕЧЛнинг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритиб улгурган:

«Атлетико», «Барселона», «Реал» (ҳаммаси — Испания), «Бавария», «Боруссия», «Шальке» (ҳаммаси — Германия), «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Тоттенхэм» (ҳаммаси — Англия), «Рома», «Ювентус» (ҳаммаси — Италия), «Аякс» (Нидерландия), «Порту» (Португалия), ПСЖ (Франция).

Бугун F гуруҳида сўнгги йўлланмаси соҳиби маълум бўлади. Унда «Лион» ва «Шахтёр» 1/8 финалга чиқиш учун кураш олиб боради. Нимчорак финалга қуръа ташлаш маросими 17 декабрь, душанба куни бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар