1

Тошкентлик аёл 100 минг АҚШ долларига уй оламан деб, алданиб қолди

ЖИНОЯТ 12.12.2018, 15:25
Тошкентлик аёл 100 минг АҚШ долларига уй оламан деб, алданиб қолди

10 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги ИИБга ариза келиб тушган, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Унда 2016-2017 йиллар мобайнида Шифокорлар маҳалласида яшовчи шаҳар туғруқ комплекси шифокори Б.У.(исмли аёл) ўзининг Тошкент вилояти Зангиота тумани таниши, Себзор 17/18-даҳасида яшовчи Д.М.(исмли аёл)га 100 минг АҚШ долларига пулини бўлиб олиш шарти билан сотишга келишиб, ундан 89 минг АҚШ доллари пулини олиб, уйни Д.М.нинг номига расмийлаштириб бермай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Б.У. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1