1

Бекободда ​аёл турмуш ўртоғини пичоқлаб қўйди

ЖИНОЯТ 14.12.2018, 14:01
Бекободда ​аёл турмуш ўртоғини пичоқлаб қўйди

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи О.Х. уйида расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи Р.Б.(исмли аёл) билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида О.Х. уни бўғиб, юзига қўли билан урган вақтида Р.Б. унинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, натижада О.Х. касалхонага ётқизилган. Р.Б. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1