Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Россиянинг Краснодар шаҳрида навбатдаги жангини ўтказди.
Мазкур баҳсда ҳамюртимизга аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилди. Жанг муддатидан олдин якунланди. Баҳсни кетма-кет зарбалар билан бошлаган боксчимиз 18-сониядаёқ рақибини нокаут ҳолатига туширди.
Маълумот учун, бу Шоҳжаҳон учун профессионал рингдаги 16-жанг бўлди. Эргашев уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 15 тасида у рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Руизнинг ўтказган жанглари сони 50 тага етди. Аргентиналик боксчи уларнинг 32 тасига ғалаба қозонган (11 та нокаут). 18 маротаба имкониятни бой берган (3 та нокаут).






