АсосийJamiyat

"Тошкент-Москва" йўналишидаги янги поезд чипталари нархи маълум қилинди

'"Тошкент-Москва" йўналишидаги янги поезд чипталари нархи маълум қилинди'ning rasmi

14 декабрдан 350/349–сонли "Тошкент-Москва" йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ чипталар нархини маълум қилди.

Унга кўра:

Плацкарт (227 ўрин) – 1 196 482 сўм;

Купе (26 ўрин) – 1 867917 сўм;

Люкс (16 ўрин) – 2 838 347 сўм.

Қатновлар ҳафтасига бир марта (жума куни) амалга оширилади. Поезд Самарқанд, Навоий, Бухоро ва Нукус шаҳарларидан ўтиб, Қорақалпоғистон темир йўл станцияси орқали ҳаракатланади.

Тошкент-Москва-Тошкент поезди маҳаллий вақт билан 18-54да жўнайди ва 79 соатдан сўнг, Москва вақти билан соат 00-00да Россия пойтахтининг Қозон вокзалига етиб боради.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтгача Ўзбекистондан Россия пойтахтига Тошкент-Москва ва Андижон-Москва йўналишларида поездлар ҳаракатланаётган эди.

    Бошқа янгиликлар