1

Тошкентда 2 нафар валютафуруш қўлга тушди

ЖИНОЯТ 20.12.2018, 09:44
Тошкентда 2 нафар валютафуруш қўлга тушди

Тошкентда 7900 АҚШ долларини 66,7 млн сўмга ноқонуний равишда сотган икки шахс қўлга олинди.

"Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Мирзо-Улуғбек туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б. ва У.лар ҳар бир АҚШ долларини «қора бозор» нархида 8450 сўмдан ҳисоблаб, 7.900 АҚШ долларини 66,7 млн сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар. Улардан 7900 АҚШ доллари ашёвий далиллар сифатида олинган", - дейилган Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Б. ва У.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1