1

Зидан 3 ой муддатга мураббийликдан четлатилди

СПОРТ 28.10.2014, 16:57
Зидан 3 ой муддатга мураббийликдан четлатилди

Жаҳон чемпиони Мадриднинг «Реал» клуби ёшлар жамоаси мураббийи Зайниддин Зидан 3 ой муддатга мураббийликдан четлатилди. Бу ҳақда «The Daily Mail» хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, Испания мураббийлар ассоциацияси мавсум бошида мамлакат футбол федерациясига З.Зидан лицензияга эга бўлмай туриб мураббийлик билан шуғулланаётгани юзасидан шикоят берган. Айни шу ҳолат дисклификация сабаб бўлган.

Мадридликлар 10 кун давомида ушбу қарор юзасидан аппеляция беришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Испанияда ёшлар жамоалари мураббийлари миллий миқёсдаги учинчи даражали лицензияга эга бўлишлари лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1