Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида ер қимирлади

ЖАМИЯТ 29.10.2014, 17:14
Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида ер қимирлади

Қирғизистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Сейсмологик институт станцияси 2014 йил 28 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 08:54 да эписентрида 2 балл кучга эга зилзилани аниқлаган. Бу ҳақда Anons.uz хабар берган.

Маълумотларга кўра, зилизила маркази Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида, Қорасувдан 8 километр шимоли-шарқда, Ўш шаҳридан 28 километр шимоли-шарқда жойлашган.

Дастлабки хабарларга кўра, бирор бино бузилмаган ва ҳеч ким зарар кўрмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1