Роботлар Эбола вируси тарқалиши олдини олишда ёрдам бериши мумкин

САЛОМАТЛИК 30.10.2014, 14:38
Роботлар Эбола вируси тарқалиши олдини олишда ёрдам бериши мумкин

АҚШдаги робототехника бўйича мутахассислар роботлар Эбола безгаги вируси эпидемиясини тўхтатиб қолишга ёрдам бериши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда, деб ёзади kun.uz.

Бир қатор инсоний хатти-ҳаракатларни бажара оладиган роботлар ахлат ва чиқиндиларни йўқ қилиш ҳамда жасадларни кўмиш ишларида фойда бериши мумкин.

Оқ уй кўмагида 7 ноябрь куни бўлиб ўтадиган олимларнинг бир неча учрашувларида Эбола вирусига қарши курашда роботлардан фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Бир қатор олимларнинг фикрича, тиббиёт соҳасидаги робототехникалар тараққиёти, масалан, мобил технологиялар тараққиётидан анча ортда қолган.

«Биз бу курашда ёрдам бериши мумкин бўлган технологияларни танлаш, мослаштириш ва қўллаш учун маънавий мажбурият олдик, бироқ бошланишига муаммонинг қанчалик мураккаб эканлигини ҳам баҳолаб олишимиз керак», – деди АҚШ мудофаа вазирлиги ҳузуридаги истиқболли тадқиқотлар федерал дастури бошлиғи.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1