2019 йил 12 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшаган В.К. (исмли аёл)нинг уйида ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда уйдаги 1,5 кв.м. майдонида кресло ёниб, зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида В.К.ни куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.






