Давид Алаба Австрияда “Йил спортчиси” бўлди

СПОРТ 31.10.2014, 12:52
Давид Алаба Австрияда “Йил спортчиси” бўлди

“Бавария” клуби ҳамда Австрия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Давид Алаба ўз ватанида “Йил спортчиси” номига лойиқ кўрилди.

Австрия спорт медиа ассоциацияси вакиллари томонидан ўтказилган сўровнома натижасига кўра, Давид Алаба тоғ чанғи устаси Марсель Хиршерни атиги бир овоз фарқи билан ортда қолдирди.

Айтиш керакки, “Бавария” сафида австриялик футболчи Бундеслига чемпиони ва Германия Кубоги соҳиби бўлди. Бундан ташқари, терма жамоа сафида эса Алаба 35 маротаба рақиб дарвозасига гол киритган.

SPORTS.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1