АсосийMunajjimlar bashorati

Башорат 2019: Ҳамал

'Башорат 2019: Ҳамал'ning rasmi

"Тўнғиз йили" тавсияларига эътибор беринг (21 март – 20 апрель)

Умумий башорат

2019 йилда “Ҳамал” буржи вакилларини жуда кўплаб қувончли воқеалар ҳамда учрашувлар кутмоқда. Янги лавозимни эгаллайсиз. Молия­вий аҳволингиз ҳам ижобий томонга ўзгаради. Шунингдек, юлдузлар узоқ вақтдан бери амалга ошмай юрган орзуларингиз рўёбини ваъда қилишмоқда.

“Тўнғиз йили”нинг бошида кўпгина “Ҳамал”лар денгиз ёки тоққа ҳордиқ чиқаргани йўл оладилар. Ушбу саёҳат сизга ижобий таъсир қилиши аниқ.

“Тўнғиз йили” бурж вакиллари учун тўй-томошаларга бой ўтади. Атрофдагиларга ишончсизлик билан қарашни бас қилинг. Аксинча, бошқаларга эътиборлироқ бўлсангиз ўзингизга яхши. Суюклиси борларга эса 2019 йилда рашк ва норозилик ҳисларини четга суриб, унинг кўнглини оғритишдан тийилишни маслаҳат беради. Чунки бу каби кўнгил хираликлар яхшиликка олиб келмайди.

“Тўнғиз йили”да саломатлигингизга ҳам эътиборлироқ бўлинг. Акс ҳолда, “қўлдан кетган” соғлиқ анчагина вақтингизни, асабларингизни ва пулингизни “еб” қўйиши мумкин. Совуқ мавсумда иссиқроқ кийиниб, ёзда меъёридан ортиқ қуёшда тобланманг. “Ҳамал” буржи вакиллари ошқозонни аралаш егуликлар билан қийнамасликлари ва тўғри овқатланишга амал қилишлари мақсадга мувофиқ.

Хавфли спорт турларидан воз кечинг. Сузиш, йога билан шуғулланиш эса айни муддао.

Бу йил “Ҳамал”лар, “Ит” қарамоғида роса “эркаланган”ликлари учун, “Тўнғиз” ҳам уларни ҳимоя қилишидан умидворлар. Гарчи, аксарият вазиятлар шундоқ ҳам уларнинг фойдасига ҳал бўлади. Бироқ мунажжимлар “олма пиш, оғзимга туш” қабилида иш қилишдан қочиб, меҳнат қилишдан тўхтамаслик кераклигини маслаҳат беришмоқда.

2019 йил аввалида “Ҳамал”лар озгина дам олишлари мумкин бўлади. Бироқ қувватга тўлиб турган вақтларида бу йилга эгалик қилаётган “Тўнғиз” рулни иш томонга буриб юборади. Шунинг учун 2019 йилнинг ўрталарига келиб ўқиш, тажриба орттириш, шарт­номалар тузиш ва муҳим ҳужжатларни тасдиқлашга тўғри келади.

Агар “Ҳамал” қийинчиликларни сабр-бардош билан енгиб, ўз ишида фаоллик кўрсата олса, “Тўнғиз”нинг “ишончига киради” ва хаёлига ҳам келмаган дақиқаларда муваффақиятга эришади.

Уддабуронликбаҳорга келибфойдали танишувлар ва юқори чўққиларга кўтарилиш имконини беради. Аммо молиявий аҳвол дарров изига тушмаслиги мумкин. Маблағнинг тез-тез етишмай қолиши кайфиятингизга ва соғлиғингизга таъсир қилиши ҳеч гапмас.

Мунажжимлар “Ҳамал”ларга 2019 йилда дарров саросимага тушмасликни башорат қилишмоқда. Нима бўлганда ҳам, март ойига келиб сизга омад кулиб боқади ва ютуқни қўлга киритасиз. Ҳа, айтганча, кредит олишга ҳам қўрқманг — маблағни ўз вақтида қайтарасиз.

Баҳорнинг охирларига келиб, “Ҳамал”ларнинг “ошиғи олчи” бўлади. Улар нафақат юқори лавозимни эгаллайдилар, балки қимматбаҳо буюм ҳам харид қиладилар. Бўйдоқларни ҳам юлдузлар унутгани йўқ. Баҳор ойининг якунида оила қуриш ҳақида ҳам қайғуриш керак. Зеро, айнан мана шу паллада ўзингизга мос жуфтни учратишингиз мумкин.

Ёзда эса оилали “Ҳамал”ларни жуда қувончли дақиқалар: фарзанд кўриш ва янги уйга кўчиш кутмоқда. Ана шундай қизғин жараёнлардан кейин, табиат қўйнида оила аъзолари билан бирга ҳордиқ чиқариш “Ҳамал”лар учун жуда фойдали. Чунки кузда “оёғингизни қўлга олиб” тинимсиз ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Янги бошлаган бизнесингиз кенгайиши билан бирга, рақобатчилар билан майдонда “куч синаш”ишингизга тўғри келади. Рақобатчилар билан “жанг” оғир кечади, асабларингиз таранглашади.

Қиш мавсуми тинч ва осуда ўтади. Чунки қишнинг ғамини йил давомида еб қўйган бўласиз-да...

Нима бўлганда ҳам “Тўнғиз”, “Ҳамал”ларни ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаб туради.

ШАХСИЙ ҲАЁТ

2019 йил “Ҳамал”ларни севги четлаб ўтмайди. Кимдир бир кўришдаёқ ошиқу-беқарорга айланади, яна кимдир танлаган умр йўлдоши билан оила қуради. Бироқ ҳиссиётга берилмай, ақлни ҳам ишга солинг. Йўқса, алданиб қолишингиз ҳеч гапмас.

Айтганча, сизга жуфтингизни топишда дўстларингиз ёрдам беришади.

Кўпдан бери фарзанд кўриш орзусида бўлган оилали “Ҳамал”ларга эса “Тўнғиз” бу ниятларининг амалга ошишида ёрдам беради.

САЛОМАТЛИК

Юлдузлар 2019 йилда “Ҳамал”ларга спорт билан шуғулланишни, фаол ўйинлар ўйнашни ва турли беллашувларда иштирок этишни тавсия қилишмоқда. Айнан мана шу йўналишда сизга янада кўпроқ омад кулиб боқади.

“Тўнғиз йили”да оғирроқ бўлинг ва асабларингизни эҳтиёт қилинг. Зеро, деп­рессия сизни “йиқитиб” қўйиши мумкин. Сурункали касалликларга ва шамоллашга қарши профилактика ишларини ўз вақтида амалга оширишни унутманг.

2019 йил ўрталарида умуртқа поғонаси ва бўғимларда баъзи муаммолар пайдо бўлади. Ана шундай вазиятда дарров шифокор назоратидан ўтинг. Даволанишни орқага суриб юрманг. Фитнес ва сузиш билан мунтазам шуғулланиб юрсангиз касалликларни ўзингиздан қувган бўласиз. Овқатланишда ҳам меъёрни унутманг. Ортиқча вазн юрак ва томирларга зарар етказиб қўйиши мумкин.

КАРЬЕРА

2019 йил “Ҳа­мал”­ларга осон даромад топишни ваъда бермаяпти. Бу йилда “ишлаган тишлайди”деган нақл айнан сизга тегишлидир. Меҳнатларингиз рағбатсиз қол­майди. Харид борасида режа билан иш кўринг. Даромадингиздан ҳеч бўлмаганда 10 фоизини жамғариб боришни бошланг.

АЁЛ "ҲАМАЛ"ЛАР

2019 йил аёл “Ҳамал”ларни қувончли онлар кутмоқда. Бу йил сиз саёҳатга чиқишингиз, оила қуришингиз, карьера қилиб янада юқори чўққиларни забт этишингиз мумкин.

Бу йил нозик хилқат эгалари ташқи кўринишларига янада эътиборлироқ бўлганлари маъқул. Энг сўнгги урфдаги либослар, янги косметика, чиройли соч турмаги, нафис ифорлар “Ҳамал”ларнинг диққат марказида бўлади. “Тўнғиз йили”да карьерада катта бурилиш қилиш имконияти мавжуд. Агар бор кучингизни ишга солсангиз, лавозимда кўтарилишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. 2019 йилда юлдузлар аёл “Ҳамал”ларга кўпроқ ички овозга қулоқ тутишни маслаҳат беришмоқда. Бу билан сиз нохуш вазиятларни ва катта хатоларни четлаб ўтган бўласиз.

ЭРКАК "ҲАМАЛ"ЛАР

2019 йил эркак “Ҳамал”лар эътибор марказида бўладилар. Эркак “Ҳамал”лар нафақат фаол ва таъсирчандирлар, балки ҳар қандай ишни ўз фойдасига ҳал қилишга ҳам уста. Бу билан улар барча ички имкониятларини юзага чиқариб, атрофдагиларни ўзларига жалб эта оладилар.

“Тўнғиз йили”да ушбу бурж вакиллари яхши натижаларга эришадилар. Юқори лавозимларни эгаллаб, молиявий аҳволларини тиклаб олиши ҳам кутилмоқда. Бироқ даромадни дарров кўкка совуришга ошиқманг. Жамғарган маблағларингиз йил давомида сизга фойда келтиришини режа қилинг.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар