Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари Словакия U-21 терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Аммо Анталия шаҳрида кучли шамол эсаётгани сабабли мазкур ўйин қолдирилди. Икки терма жамоа расмийлари бундай ноқулай об-ҳаво шароитида футбол ўйнамасликка қарор қилишди.
Эндиликда Олимпия терма жамоаси вакиллари кейинги назорат ўйинларига тайёргарлик кўришади, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.
Мазкур йиғин орқали мураббийлар штаби терма жамоага номзод футболчиларни синовдан ўтказиб, жамоани шакллантириш ишларини олиб бормоқда.






