АсосийJinoyat

Telegram орқали зарар келтирувчи дастурларни тарқатган шахс қўлга олинди

'Telegram орқали зарар келтирувчи дастурларни тарқатган шахс қўлга олинди'ning rasmi

2018 йилнинг 4 октябрь куни Интернет тармоғидаги Telegram месенжеридаги "Bollar Va Qizlar" номли 374 мингдан ортиқ аъзолари бўлган каналдан телефон ва компьютер воситаларига зарар келтирувчи дастурлар тарқатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи М.В. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

"Шу каби жиноятлар, қотиллик ва ўзини ўлдиришга ундовчи ҳаракатларга қарши курашиш борасида республикамизда энг аввало буларнинг асоси бўлган ахборот тармоқлари, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базалар яратилган.

Хусусан, Конституциямизнинг 29-моддасида "Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир", деб белгилаб қўйилгани бу соҳада ташланган илк муҳим қадам бўлди", - дейилган хабарда.

    Бошқа янгиликлар