АсосийSport

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркиядаги йиғинни якунлади

'Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркиядаги йиғинни якунлади'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Туркиядаги йиғинни якунлади. Кечқурун футболчиларимиз Тошкентг қайтиб келишади. Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг янги бош мураббийи Любинко Друлович Туркиядаги йиғинда қатнашган Равшан Ҳайдаров билан учрашиб, йиғин бўйича маълумотларни олади.

Йиғин давомида ўзини кўрсатган футболчиларнинг натижалари кўриб чиқилади.

"Йиғин даврида бир қатор назорат учрашувлари ҳам ўтказилди. Жумладан, Озарбайжоннинг "Кешла" (0:0), Руминиянинг "Медиаш" (1:3), Қозоғистоннинг "Тараз" (0:1) клубиларига қарши ўтказилган ўйинлар орқали Олимпия терма жамоасига номзод футболчилар синовдан ўтказилиб, уларнинг жисмоний ҳолати кўздан кечирилди ва улар ўртасидаги боғламлар бўйича иш олиб борилди", - дейилган ЎФА хабарида.


    Бошқа янгиликлар