АсосийJamiyat

Сўх туманида тикув фабрикаси ишга туширилди

'Сўх туманида тикув фабрикаси ишга туширилди'ning rasmi

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, АТБ “Асакабанк” ҳамда Сўх тумани ҳокимияти ташаббуси билан туманнинг Девайрон қишлоғида 200 иш ўрнига мўлжалланган замонавий тикув фабрикаси “Сух Капитал Текс” МЧЖ ишга тушурилди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.

Бундан ташқари, “Ўзтўқимачиликсаноат” Уюшмаси таркибига кирувчи “Fergana-Oseana” МЧЖ томонидан Сўх тумани Чуммоқча қишлоғида яна бир замонавий тикув фабрикаси қурилиши якунланди. Яқин кунларда ушбу фабрика ҳам ишга тушурилиши режалаштирилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва Олтиариқ туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида Сўх туманида тикув-трикотаж лойиҳасини амалга ошириш белгиланган эди.

    Бошқа янгиликлар