АсосийJamiyat

Тошкентда кўчаларга сув тошишига қарши чора кўриш бошланди

'Тошкентда кўчаларга сув тошишига қарши чора кўриш бошланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг ирригация тармоқларини таъмирлаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берди.

"Ёғингарчилик мавсумида Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида сув тошиши билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, ирригация тармоқларини таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган", - дейилади хабарда.

Пойтахт администрацияси маълумотига кўра, 1-3 февраль кунлари Шайхонтоҳур тумани "Қоратош" ва "Самарқанд дарвоза" кўчалари кесишмаси яқинида ("Корзинка" супермаркети олдида) таъмирлаш ишлари олиб борилади.

    Бошқа янгиликлар