Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирилиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган тадбирда агентлик барча даражадаги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этмоқда.
Агентлик директори Халилулло Тўрахўжаев бошқарган йиғилишда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, кўламини янада кенгайтириш долзарб вазифа эканига эътибор қаратилди.
Зеро, бу марказлар халқ манфаатини таъминлаш, аҳолининг турли оворагарчилик ва бюрократик тўсиқларга учрамаслиги учун ташкиллаштирилган тузилмадир.
2018 йилда аҳолига кўрсатилган давлат хизматлари сони 5 миллиондан ошгани қайд этилди. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан қирқ баробар кўп бўлган.
Шу рақамнинг ўзиёқ аҳолининг давлат хизматлари марказларига эҳтиёжи ортиб бораётганини кўрсатади.
Рақамни тилга олиш осон. Бироқ хизмат кўрсатиш кўламини тасаввур қилиб кўришнинг ўзи бу осон эмаслигини англатади.
Айни пайтда битта марказга ташриф буюрувчилар сони ойига 600 мингдан 1,5 миллионгача етмоқда. Бу келгусида марказларга ташриф буюрувчилар сони ҳозиргидек 5 миллион эмас, 20 миллиондан ҳам ошишини мумкинлигидан дарак бераётир.
Шу боис хизмат сифатини яхшилаш, марказлар биноларини талаб даражасида қуриш ва жиҳозлаш заруратини юзага келтирмоқда.






