2019 йил 1 февралга ўтар кечаси номаълум шахс Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонидан “Чаманзор” МФЙда яшовчи П.Қ.га тегишли 24 бош қўйларни ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Миришкор” МФЙ Ширин маҳалласида яшовчи М.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






