АсосийJamiyat

Қозоғистонда махсус операция давомида 137 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

'Қозоғистонда махсус операция давомида 137 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди'ning rasmi

31 январь куни Шимкентда ўтказилган махсус операция давомида 73 нафар ХХР ва 137 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган, деб хабар қилди Sputnik.

Қайд этилишича, Қозоғистон ИИВ миграция хизмати ва криминал полиция Департаменти ходимлари томонидан Олма-Ота шаҳрида ХХР ва Ўзбекистон фуқаролари учун ноқонуний миграцияни ташкиллаштириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

«Аниқланишича, ХХР фуқаролари Қозоғистон Республикасига транзит авиарейслари орқали кириб келишган ва шундан сўнг қонунни бузган ҳолда ноқонуний равишда мамлакат ҳудудида қолганлар. Айни вақтда уларни мамлакат ташқарисига чиқариб юбориш масаласи кўриб чиқилмоқда», - деб хабар қилган мамлакат ИИВ раҳбари Олмос Садубаев.

Ноқонуний миграция каналини ХХРнинг икки фуқароси ва қозоғистонлик аёл ташкиллаштирилгани айтилган.

«Улар ушланган, ҚР ЖК 394 моддаси 2 қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда ноқонуний миграцияни ташкил этиш) билан судгача бўлган суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Олма-Ота шаҳрида Қозоғистонда ноқонуний бўлиб турган 9 нафар ХХР фуқароси ва уларга ҳамроҳлик қилиб юрган шасхлар – Қозоғистон фуқаролари қўлга олинди. Чет элликлар суд қарори билан мамлакатга киришга таъқиқ шарти билан Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юборилган», – деб қўшимча қилган Садубаев.

    Бошқа янгиликлар