Бугун, 2 февраль куни соат 17:04 да Ўзбекистонда ерости силкинишлари қайд этилди, деб хабар қилади ФВВ матбуот хизмати.
Зилзила эпимаркази Тошкентдан 453 км масофада, Афғонистон ҳудудида 100 км чуқурликда жойлашган. Магнитудаси – 5,4 га тенг.
Ерости силкинишлари кучи Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Қарши ва Навоийда 2 баллни ташкил қилди.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида зилзила сезилмади.
Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.






