Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 2 февраль куни Амир Темур МФЙ яшовчи Ф.Ю. ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Унда, шу йилнинг 1 февраль куни соат 11.30ларда бирга яшовчи турмуш ўртоғи, уй бекаси, 20 ёшли Севара Юсуфаҳмедова ва дугонаси 21 ёшли Мухлиса Музаффарова билан бирга уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганликларини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Уларни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






