АсосийJamiyat

Бугун Қоратош ва Чорсу мавзеларида ичимлик суви ўчирилади

'Бугун Қоратош ва Чорсу мавзеларида ичимлик суви ўчирилади'ning rasmi

Ичимлик суви қувурларини капитал таъмирлаш муносабати билан 4 февраль куни соат 05:00 дан кеч 18:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Қоратош ва Чорсу мавзеларида ичимлик суви ўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ичимлик суви қуйидаги манзилларда ўчирилади:

  • 1-уйдан 44-гача, жумладан 30А-уй;
  • 51-уйдан 54-гача ;
  • 59 ва 60-уйлар ;
  • 63 ва 64-уйлар; 65 ва 66-уйлар; 67 ва 68-уйлар;
  • 75-уйдан 78-гача;
  • 102-уйдан 106-уйгача;
  • Чорсу мавзеси: 4-уйдан 13-гача;
  • 112, 226, 602-сонли мактабгача таълим муассасалари (боғчалар);
  • 324-сонли мактаб;
  • Samarqand Darvoza СКМ, Korzinka.uz супермаркети, Uzbekneftegaz АЁҚШ.

Пойтахт маъмурияти вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўрайди.

    Бошқа янгиликлар