Терма жамоа 1 ноябрдан Тошкент шаҳрида 10 кунлик йиғинини ўтказишга киришди. Баҳодир Аҳмедов шогирдари 12 ноябрь куни йиғинини давом эттириш учун БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетади.
Шу йилнинг 1-3 декабрь кунлари эса Тошкентда Ўзбекистон, Озарбайжон, Беларусь ва Қозоғистон футзал термалари иштирокида халқаро турнир бўлиб ўтади. Тошкент ва Дубайдаги ўқув-машғулот йиғинлари Баҳодир Аҳмедов шогирдлари учун айнан декабрь ойидаги халқаро турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Манба: the-uff.uz