1

Ўзбекистонлик кардиологлар ноёб операцияни амалга оширишди

САЛОМАТЛИК 07.11.2014, 17:53
Ўзбекистонлик кардиологлар ноёб операцияни амалга оширишди

Бир хил мижозлар бўлмайди, дея тасдиқлайди шифокорлар, бироқ 13 ёшли Собитхон Раҳимов академик Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази туғма юрак пороги бўлимининг жуда кам сонли мижозларидан бирига айланди.  

Болани ота-онаси даволаш учун Наманган вилоят каридология маркази йўлланмасига кўра Уйчи туманидан олиб келишган. Юраги пороги касаллиги болада анча олдин аниқланган, аммо операция қилишга қарор қилишмаган.

“Uzbekistan Today” ахборот агентлигининг хабар беришича, энг замонавий эхокардиогарфия ва мультиспирал компьютер томографияси мосламалар ёрдамида ўтказилган текширишлар натижасида мутахассислар болада юракдан бутун танага қон тарқатувчи қон томир – аорта аномалиясининг кам учрайдиган турини аниқлашган. Шундан сўнг уни операция қилишга қарор қилинган ва операция муваффақиятли амалга оширилиб, айни пайтда Собитхон марказда даволанмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1