АсосийJamiyat

Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимларининг малакаси оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти томонидан Ўзбекистон Республикси Ички ишлар вазирлигининг Андижон Академик лицейида вилоят ИИБ Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда барча туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, шунингдек профилактика инспекторларининг хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида 5 кунлик сайёр ўқув йиғини ўтказилмоқда.

Ўқув йиғинига жалб қилинган раҳбар ходимларга худуддаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органларида хизматни тўғри ташкил қилишлари учун тизимдаги ислоҳотлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятларни олдини олиш ва фош этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсиялар берилмоқда.

Ўқув машғулотлари Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ҳамда вазирликнинг соҳавий хизматларидан жалб этилган тажрибали мутахассислар томонидан «Модуль» тизимига асосан ташкил этилиб, вазиятлар таҳлили, муаммолар ечими ва камчиликларни бартараф этишга оид мавзулар инновацион педагогик технологиялар ёрдамида кенг ёритилмоқда.

Хусусан, «Муаммоли вазият», «Ақлий ҳужум», «Тушунчалар таҳлили» ва бошқа замонавий интерактив педагогик методлардан фойдаланиб, туман ва шаҳарлар кесимида ички ишлар органлари фаолият билан боғлиқ айрим масалалар чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг ечимлари бўйича тегишли тавсиялар берилмоқда.

Ўқув машғулотлари давомида жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари мисолида уларни амалиётга жорий этиш усуллари муҳокама қилинмоқда.

Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида фаолият юритаётган
32 нафар профилактика инспекторлари билан алоҳида гуруҳда ташкил этилган малака ошириш ўқув жараёни давомида уларининг фаолиятини такомиллаштириш, аҳолининг тинчлигини таъминлаш, уларга узлуксиз хизмат кўрсатиш, шунингдек мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш юзасидан зарур амалий тавсиялар берилмоқда. Ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳамда жамоатчилик ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлигини тўғри ва самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўқув жараёнида тингловчилардан анкета сўровномасини ўтказиш асосида амалиётдаги мавжуд муаммо ва уларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар олиниб, маҳаллий илғор тажрибалар ўрганилмоқда ҳамда бошқа ҳудудларга уларни татбиқ этиш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.

Бундан ташқари, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг Истиқболли ёш кадрлар заҳирасига киритилган ходимлар таркиби билан шахсий таркибни бошқариш, раҳбарлик қилиш ва ташкилотчилик қобилиятларини шакллантириш ҳамда уларнинг билимлари, касбий маҳоратлари ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ўқув машғулотлари ўтказилади.

Сайёр ўқув йиғинида иштирок этган вилоятнинг барча туман ва шаҳар ички ишлар органлари раҳбарияти ҳамда профилактика (катта) инспекторларига белгиланган намунадаги сертификатлар топширилади.

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар