АсосийJamiyat

Бош прокуратура собиқ депутат Олимжон Тўхтаназаров иши юзасидан изоҳ берди

'Бош прокуратура собиқ депутат Олимжон Тўхтаназаров иши юзасидан изоҳ берди'ning rasmi

Наманганлик собиқ депутат Олимжон Тўхтаназаров суд залидан оиласи бағрига қайтгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ушбу масала юзасидан аниқ маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, Жиноят ишлари бўйича Наманган тумани судининг 2019 йил 5 февралдаги ҳукми билан О.Тўхтаназаров қилмиши Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" бандидан 168-моддаси 1-қисмига қайта малакаланган.

У 168-моддаси 1-қисми, 211-модда 1-қисми билан айбли, деб топилган. 45,57-моддаларни қўллаб 3 йил МХМҚ, 2 йил 8 ой 31 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Оилавий шароити ва ягона боқувчилиги инобатга олинган.

    Бошқа янгиликлар