Ҳиндистоннинг Мўмбай шаҳрида мода ҳафталиги ўз ишини бошлади, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Унда маҳаллий ва хорижий таниқли дизайнерлар билан бирга Болливуднинг энг машҳур юлдузлари ҳам иштирок этишмоқда. Подиумда намойиш этилаётган тўпламлар замонавий либослардан тортиб, то анъанавий услубгача бўлган либосларни ўз ичига олади. Айрим дизайнерлар эса ўз колллекцияларини тақдим этиш учун киноактрисалардан модель сифатида фойдаланишмоқда.