1

Футбол тарихида ҳакамлар йўл қўйган энг шов-шувли хатолар: Йошидадан – Ковергача

СПОРТ 08.11.2014, 10:11
Футбол тарихида ҳакамлар йўл қўйган энг шов-шувли хатолар: Йошидадан – Ковергача

Шундай қилиб, 1978 йилнинг июли Англияда ўйинга ҳакамлик қилишни полициячига ишониб топширишади ва ўйинда муштлашиш бошланганида у ўз одатига кўра ҳуштак чалиб юборади. Жунбушга келган футболчилар ва мухлислар тинчланадилар. Ҳуштакнинг самара бериши барчага ёқади-қолади. Алқисса, шу пайтдан бери ҳуштак ҳакамларнинг рамзий ва ҳеч қандай ускуна билан алмаштириб бўлмас иш қуролига айланди.
Эҳ-ҳе, ҳакамнинг бир пуфлаши натижасида қанчадан-қанча футбол ўйини тақдири ҳал бўлганини ҳисоблаб чиқиб бўлмаса керак. Бу ҳуштак баъзида беҳуда чалиниб, яна минглаб футболчи ва мухлисларни асабига ҳам тегиб туради. Бундай ҳолатлар оддий шаҳар биринчилигидан тортиб, жаҳон миқёсидаги жуда маъсулиятли ўйинларда ҳам содир бўлганлигини айтиб ўтиш жоиз.
Мана энди, сиз азиз мухлисларга, дунё футболида шов-шувга айланган ҳакамлар хатолари ҳақида маълумот берамиз. Футбол жамоатчилигини ларзага келтирган олтита ана шундай ҳолатлар қаторига ўзбек мухлислари ҳар гал эслаганларида бир ўртаниб қўядиган, Ўзбекистон – Баҳрайн ўйинидаги япон реферисининг хурмача қилиқларини ҳам қўшиб қўйдик.
Мана энди, сиз азиз мухлисларга, дунё футболида шов-шувга айланган ҳакамлар хатолари ҳақида маълумот берамиз. Футбол жамоатчилигини ларзага келтирган олтита ана шундай ҳолатлар қаторига ўзбек мухлислари ҳар гал эслаганларида бир ўртаниб қўядиган, Ўзбекистон – Баҳрайн ўйинидаги япон реферисининг хурмача қилиқларини ҳам қўшиб қўйдик.

7. 2006 йилги жаҳон чемпионати саралаш ўйини. Ўзбекистон – Баҳрайн
Ўшанда, ФИФАнинг 2006 йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитаси Ўзбекистон – Баҳрайн термалари ўртасида саралаш ўйини натижасини бекор қилиб, ўйинни қайта ўтказиш ҳақида қарор чиқарган эди. Жаҳон футболи тарихида биринчи марта ҳакамнинг хатоси туфайли расмий ўйин қайта ўтказилган.
Ўша оқшом, япониялик ҳакам Томишицу Йошида бу баҳсда футбол қоидаларини умуман билмаслигини намойиш қилганди.
Ўйин мезбонлар фойдасига 1:0 бўлиб турган бир пайтда у меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилайди. Ўн бир метрли жарима тўпини Сервер Жепаров тепади ва тўп дарвоза тўрига бориб тушгач, рефери гол бўлганини инобатга олмайди. Унинг фикрича, пенальти тепилаётган пайтда жамоа ўйинчиларидан бири жарима майдонига кирган бўлиб чиқади. Қоида бўйича, бундай ҳолатларда 11 метрлик зарба қайта тепилиши зарур. Тийрак мухлислар конфедерациялар кубогида пенальтиларни худди шундай ҳолат юз бергач, уч марта қайта тепилганини яхши эслашса керак. Лекин, Йошида стадионда ҳайрону-лол бўлиб ўтирган 50 минг томошабин кўз ўнгида қайта пенальти белгилаш ўрнига, тўп эркин зарба билан ўйинга киритилиши тўғрисида қарор чиқаради. Бу воқеадан сўнг нима бўлганлигини эслаб ўтиришни ўзи аламли. Битта тўп фарқи билан ютган термамизни муваффақиятидан қаноатланмаган мутасаддилар ФИФАга норозилик хати билан мурожаат қилиб, охир-оқибат қайта ўтказилган иккита ўйинда дуранглар туфайли плей-оффдан мосуво бўлганмиз.

6. Жаҳон чемпионати – 2002  йил. 1/8 финал, Жанубий Корея — Италия
Ўйин Жанубий Корея майдонларида ўтказилаётган бўлсада, рақиб чемпионликка асосий даъвогарлардан бири бўлганлиги учун бу ҳолат мезбонларга ҳеч қандай устунлик бермаслиги керак эди.
Эквадорлик ҳакам  Байрон Морено эса, барчасини осонгина ҳал этди. Унинг бутун ўйин давомида фақат мезбонлар фойдасига “хато” қилиши ҳаммани ҳайрон қолдирган. Итальянларнинг жаҳон чемпиони бўлиши орзусига қарши у теп-теккис жойдан 11- метрли зарба учун имкон топди. Байрон корейсларнинг итальянларга қарши ўз жарима майдонларида қилган қўполликларини эса “кўрмай” ўтиб, ҳуштак чалишга эринган эди.
Шундан сўнг ҳакамнинг тақдири текис давом этмаган. Байрон Нью-Йорк аэропортида героин билан қўлга тушиб, икки ярим йилга озодликдан маҳрум этилган.

5. Жаҳон чемпионати - 2002, ¼ финал, Жанубий Корея — Испания
Яна ЖЧ-2002 ва яна Жанубий Корея термаси билан боғлиқ ҳакамлар хатоси. Фақат бу сафар Осиёнинг кучли термасига қарши икки марта Европа чемпиони бўлган Испания термаси майдонга тушади.
Гус Хиддинк ва унинг меҳнаткаш шогирдларига қўшилиб майдонга мисрлик ҳакам Камол Гандур тушса, ҳатто, “қизил фурия” ҳам ҳеч нарса қила олмас экан. Мисрлик ҳакам аввалига корейслар томонидан ўз дарвозасига киритилган голни инобатга олмаган бўлса, қўшимча вақтларда Испанияни ярим финалга олиб чиқиши мумкин бўлган “олтин гол”ни ҳам ҳисобламай қўя қолди. Ёши катта мухлисларимиз ўша, Фернандо Морьентос киритган ажойиб голни ҳали унутмаган бўлсалар керак.

4. Жаҳон чемпионати - 2010, 1/8 финал, Германия — Англия
Кутилмаган ҳолда кўҳна қитъанинг иккита кучли жамоаси плей-оффнинг дастлабки босқичларидаёқ тўқнаш келадилар. Бунга сабаб эса туманли мамлакат вакилларининг гуруҳ босқичларида ўзларига номуносиб тарзда бўш ўйин кўрсатганлари эди. Лекин, бу ўйинда ҳаммаси Англия учун муваффақиятли якунланиши ҳам мумкин бўлган.
Ҳакам Фрэнк Лемпард томонидан берилган зарбадан сўнг тўсинга тегиб, дарвоза ичига кириб чиққан тўпни кўрмади ёки кўришни хоҳламади. Афсуски, қанотдаги ҳакамлар ҳам тўпни дарвоза чизиғини кесиб ўтганини сезмай қолдилар. Германия ярим финалгача етиб бориб, испанларга мағлуб бўлган.
3. Жаҳон чемпионати – 1982. ½ финал. Германия — Франция
Яна жаҳон чемпионати ва яна Германия. Немислар бу сафарги ҳолатда ҳам сувдан қуруқ чиқишади. Энди ГФР термаси таркибида Мишел Платини бўлган кучли Франция жамоасига қарши бўлган. Ўйин 3:3 ҳисобида якунланиб, пенальтилар сериясида немислар 5:4 ҳисобида ғалаба қозонадилар. Ғалаба қозонишга энг катта ҳисса қўшган футболчи немис дарвозабони Харальд Шумахер бўлган. Матч “лоторея”га етиб бормаслиги мумкин эди. Иккинчи таймнинг ўрталарида майдонга тушган франциялик Патрик Батистон голкипер билан яккама-якка чиқиб, тўпни ноаниқ тепади ва дарвозабоннинг тирсаги билан урган қаттиқ зарбасидан сўнг майдонга қулайди. Бўйин суяклари синиб, тишларидан айрилган футболчини касалхонага олиб кетадилар. Голландиялик ҳакам Чарльз Корвер Шумахернинг бу ҳаракатини қоидабузарлик деб ҳисобламаган. Финал ўйинида Германия – Италия баҳси итальянларнинг ғалабаси билан якунланиб, руҳий ҳолати яхши бўлмаган французлар учинчи ўрин учун бўлган баҳсда поляклардан мағлубиятга учрайдилар.
2. Жаҳон чемпионати - 1966. Финал. Англия — Германия
Бу сафарги шов-шувли ҳолатда ҳам Германия, яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак ГФР термаси иштирок этган. Фақат Англияда немислар жабрланувчи ролида эдилар.
Ўйининг асосий қаҳрамони бўлиб, саҳнага бош ҳакам эмас, балки, қанот ҳаками Тофик Баҳромов чиқади. Айнан қанот ҳаками инглизлар томонидан урилган иккинчи голни инобатга олишда бор маъсулиятни бўйнига олган. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, ерга урилгач, майдонга қайтиб чиқиб кетганидан сўнг Тофик бош ҳакамга шак-шубҳасиз гол бўлгани ҳақида ишора беради.
Шундан бери энг кучли мутахассислар зўр техник ускуналар билан ўша пайтда дарвоза ишғол қилинган ёки қилинмагани таҳлил этиб кўрдилар. Улардан кўпчилиги гол бўлмаганлигини тасдиқлашди. 2010 йил мундиалдаги Германия – Англия баҳсидаги ҳакамнинг хатосини эса, барча мухлисларнинг ёдида қолган ўша ҳолатга нисбатан, тақдир чархпалагининг айланиши, деб баҳо бериш мумкин, холос.
1. Жаҳон чемпионати - 1986йил. ¼ финал. Аргентина — Англия
Кўпчилик, 1966 йили инглизлар зўр совғага эга бўлишган деб ўйласа, яна бошқалар йигирма йил ўтиб, туманли ўлка вакиллари 1986 йилги чорак финал ўйинида ноҳақ ютқазиб қўйиш қандай бўлишини ҳис этишганини айтишади.
Ўша оқшом, ҳакам Али Бин Наср афсонавий Диего Армандо Марадона томонидан қўл билан урилган голни ҳисоблаб, англияликларга чиқиш эшикларини кўрсатган эди. Мана шу тарихий гол Аргентинани ярим финалга олиб чиқиб, жаҳон чемпиони бўлишларига йўл очиб берган.
Ўйиндан сўнг Марадона барчага ўша пайтда тўпга қўл теккан бўлиши мумкинлигини, лекин бу қўл уники эмас, балки, “илоҳий қўл” эканлигини айтган эди.
Муаллиф:     Элмурод ЭРМАТОВ

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1