АсосийJamiyat

МИБ ҳайдовчилардан 9 кунда 5,5 миллиарддан ортиқ маблағ ундирди

'МИБ ҳайдовчилардан 9 кунда 5,5 миллиарддан ортиқ маблағ ундирди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда МИБ иш юритувидаги ижро ҳужжатлари қарздорликлари ундируви бўйича қўшма рейд-тадбир ўтказди.

Шу йилнинг 30 январидан бошланган тадбирнинг 9 кунида жами бўлиб ундирилган жарималар миқдори 5 млрд. 603 млн. 065 минг 115 сўмни ташкил этмоқда. Бу билан жами бўлиб 18700 нафар қоидабузар аниқланган.

Шундан таҳлилларга кўра, Тошкент шаҳар ҳайдовчиларининг бошқа вилоятларда содир этган ҳуқуқбузарликлари бўйича 9513 нафар ёки 2 миллиард 754 миллион 047 минг 219 сўм жарималар ундирилди. Бюронинг Тошкент шаҳар иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича пойтахтнинг 20 та марказий кўчаларида ЙҲХБнинг патруль хизмат автомобилларида ўрнатилган автоматик мослама ёрдамида 9 кунда 7367 та қоидабузардан 2 миллиард 508 миллион 940 минг 726 сўм жарималар ундирилган. Олиб борилган тадбирлар натижасида эса 949 миллион 239 минг 593 сўм жарималар ундирилган. Бу билан 3342 та қоидабузар аниқланган.

photo5375174321842006567.jpg

Шунингдек, 53 та автотранспорт воситалари эса жарима майдончаларига жойлаштирилди. Шундан Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган 14 та автотранспорт воситаси ҳам аниқланди.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш оқибатидан келиб чиққан ҳуқуқбузарликлар учун ўз вақтида эътиборсизлик оқибатида тўланмаган жарималар энди шу тартибда мажбурий ундирилади, акс ҳолда автотранспорт воситаси жарима майдончасига қўйилишига олиб келади.

    Бошқа янгиликлар