Хитойнинг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтаётган фигурали учиш бўйича Гран-Прининг учинчи босқичида аёллар ўртасида яккалик баҳсларда россиялик Елизавета Туктамишева ғолибликни қўлга киритди.
Қисқа ва эркин дастурлар якунига кўра спортчи 196,60 балл тўплади. Яна бир россиялик спортчи Юлия Липницкая 173,57 балл билан кумуш медални қўлга киритди. Бронза медали эса 169.39 балл тўплаган япониялик Канако Муракамига насиб этди.