«Пахтакор» жамоаси Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичидаги илк учрашувини ўтказди. Мазкур баҳсда «шерлар»га Ироқнинг «Эйр Форс» жамоаси рақиблик қилди. Учрашув юртдошларимиз учун осон кечгани йўқ. Жалолиддин Машарипов ва Марат Бикмаевнинг киритган ажойиб голларига рақиблар бир маротаба жавоб беришди. Учрашувда «Пахтакор» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва саралашнинг учинчи босқичи масаласини ҳал қилди.
Энди пойтахтликлар 19 февраль куни БААда «Ал Наср» жамоасига қарши баҳс олиб борадилар. Айнан ўша учрашув ғолиби Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи йўлланмасига эга бўлади.
«Пахтакор» – «Эйр Форс» 2:1
Ўзбекистон. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 15572 томошабин.
Ҳакамлар: Ким Хи Гон, Пак Сан Жун, Пак Кюн Ён (Жанубий Корея).
Ҳакамлар назоратчиси: Исмоил Аднан (Иордания).
Комиссар: Чуан Чин Фан (Хитой Тайпейи).
Голлар: Жалолиддин Машарипов 77, – 1:0. Марат Бикмаев 84, – 2:0. Ҳаммади Аҳмад 87, – 2:1.
«Пахтакор«: Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец (С), Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Садриддин Абдуллаев, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Жасурбек Яхшибоев (Достонбек Ҳамдамов, 61), Марат Бикмаев.
Захира: Умид Ҳамроев, Бобур Асқаров, Дилшод Раҳматуллаев, Игорь Сергеев, Баҳром Абдураҳимов, Владимир Козак
«Эйр Форс«: Муҳаммад Кассид, Суад Нотиқ (С), Аҳмад Абдулридха, Самиҳ Саид, Заҳер Медани (Аҳмад Кадҳим, 74), Муҳаммад Қосим (Ҳаммади Аҳмад, 57), Муҳаммад Али, Муайад Ажаан, Эмад Моҳсин, Соломон Уильямс (Али Юсуф, 62).
Захира: Амжед Раҳим, Али Баҳжат, Ҳуссайн Моҳсин, Мустафо Муҳаммад.
Огоҳлантиришлар: Одил Ҳамробеков 45+18, Иброҳим Баеш 83.






