1

Инсоннинг ишга лаёқати тўғрисида қизиқарли далиллар

САЛОМАТЛИК 10.11.2014, 11:33
Инсоннинг ишга лаёқати тўғрисида қизиқарли далиллар

Биз қайси вақтда ишга чанқоғу, қайси пайтда дангаса бўламиз. Бу ҳолат,албатта, ҳар кимда ҳар хил кечиши, табиий. Куннинг турли вақтларида инсон турли кайфиятда бўлади. Демак, ишчанлик ҳам шунга қараб ўзгаради.  

Тонги 6дан -7гача – “ойна”, бу вақтда инсоннинг хотираси ҳамма пайтдагидан яхшироқ ишлайди. Олинган барча маълумотлар осон ўзлаштирилади.

8дан 9гача мантиқий фикрлаш ишга тушади. Бу ҳар қандай фаолиятни, яъни эслаб қолиш ҳамда таҳлил қилишни амалга ошириш учун қулай фурсат.

9дан 10гача ахборотлар ва статистик маълумотлар билан ишлашнинг энг маъқул вақти.

11дан 12гача ақлий фаолият бироз сусаяди. Бу пайтда бошқа нарсага чалғиган маъқулроқ. Масалан, мусиқа эшитиш мумкин.

11дан 14:00гача тушлик учун энг қулай фурсат.

12:00дан 18:00гача фаол меҳнат учун энг яхши имконият.

21:00дан 23:00гача ақл ва асаб тизимига дам бериш вақти.

23:00дан 1:00гача қувват тикланиш жараёни кечади.

1:00дан 3:00гача ҳиссий қувватнинг тикланиши кечади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1