Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мурод Холмуродов трек бўйича ўтказиладиган жаҳон чемпионатида Point Race йўналишида иштирок этиш имкониятига эга бўлди. Жаҳон чемпионати 27 февраль – 3 март кунлари Польшада бўлиб ўтади.
«Велоспортда бундай квотани қўлга киритиш осон эмас. Йўлланмани кечроқ олганимизга қарамай, биз яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўрамиз ва мусобақада юқори натижага эришишга ҳаракат қиламиз», – деди Ўзбекистон велоспорт федерацияси спорт директори Рустам Нуртдинов.
МОҚ хабарига кўра, айни пайтда спортчи Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда.






