АсосийJamiyat

“Кобальт”да нималар яширилган эди?

' “Кобальт”да нималар яширилган эди?'ning rasmi

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари маиший техника воситаларини ноқонуний олиб кирилишига доир яна бир божхона қоидабузарлигини фош этишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.А бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашина Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида тезкор кузатувга олиниб, Наманган шаҳар Оромгоҳ даҳасида тўхтатилиб кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонаси ва салон қисмида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 16 дона чангютгич маиший техника буюмлари борлиги аниқланди.

Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати салкам 16,2 миллион сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар