АсосийJinoyat

Фарғонада қўй ўғрилари қўлга тушди

'Фарғонада қўй ўғрилари қўлга тушди'ning rasmi

2019 йил 13 февраль куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи Р.Т. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 4 февралга ўтар кечаси номаълум шахслар Бўстон МФЙ Белариқ маҳалласида жойлашган фермасига девор ошиш йўли билан кириб, қўйхонасидан 7 бош қўйларини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўштепа тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи М.М., унинг қўшнилари Х.А. ва У.Ё.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар