Адлия вазирлиги журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳуқуқий мавзуларда ўқув курсларини ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.
“Журналистика: ҳуқуқий амалиёт ва кўникмалар” деб номланган ушбу ўқув-семинарининг дастлабки босқичида малакаси оширилган босма ОАВ вакилларига сертификатлар топширилди.
Дастурга асосан машғулотлар икки кун давом этади. Унда 30 дан ошиқ журналистлар ўқитилди.
Навбатдаги ўқув машғулотлари 2019 йилнинг 18-19 февраль кунлари телевидение йўналишида фаолият юритувчи журнлистлар учун ўтказилади.






