Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри Ғалаба кўчасида яшовчи А.Х. 15 февраль куни шу кўчада яшовчи таниши V.Л.нинг уйида бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ичкиликбозлик давомида уларнинг ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан, оқибатда А.Х. танишини пичоқ билан жароҳатлаган.
V.Л. касалхонага ётқизилиб, А.Х. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳакатлари олиб борилмоқда.






