1

1 августдан давлат хизматлари идоралараро интеграцион платформа орқали амалга оширилади

ЖАМИЯТ 18.02.2019, 13:56
1 августдан давлат хизматлари идоралараро интеграцион платформа орқали амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида"ги Қарорга кўра, 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари томонидан фуқаролардан пенсия дафтарчалари, солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланиши белгиланмоқда.

Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Яъни давлат бошқарув, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органлари, АТБ "Халқ банки", Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали фақат идоралараро интеграцион платформага ахборот олиш учун уланиш йўли билан мустақил равишда сўрайдилар ва оладилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1