1

Чехияда ватандошларимиз Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишмоқда

ЖАМИЯТ 18.02.2019, 15:21
Чехияда ватандошларимиз Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишмоқда

Прага шаҳрида такси хизмати кўрсатувчи ҳамда ўз шахсий автомашиналари мавжуд ватандошларимиз Ўзбекистоннинг туризм бренди ва алоқа маълумотлари туширилган ёрлиқларни автомашиналарига ўрнатди.

Ҳозирги кунга қадар элликдан ортиқ автомашиналарга бу каби тарғибот материаллари жойлаштирилиб, такси хизмати кўрсатиш билан шуғулланувчи ватандошларимиз мижозларга Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини тарғиб қилувчи тарқатма материаллар тақдим этилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Чехиядаги ватандошларимиз Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш борасида яна бир қатор таклиф бермоқда.

– Чехияда транспорт соҳасида, жумладан такси хизмати кўрсатиш билан шуғулланаман, – дейди тадбиркор Жонибек Тоиров. – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича таклиф билдиришганда имкониятларимизни ўрганиб чиқдик. Тарғибот ишларимиз орқали Ватанимизга фойдамиз тегса хурсанд бўламиз.

– Чехияда таҳсил олмоқдаман, – дейди Давлатшоҳ Сулаймонов. – Шахсий автомашинамга Ўзбекистоннинг туризм бренди туширилган ёрлиқларни ёпиштириб ўзимда алоҳида ғурур туйдим. Ўқишда курсдошларимиз ва профессор-ўқитувчиларга тарғибот материалларини тарқатяпмиз. Улар менга Ўзбекистон ҳақида жуда кўп саволлар беради. Имкон борича кўпроқ маълумот беришга ҳаракат қиляпман. Чехияга визасиз режим жорий этилганлиги уларни жуда хурсанд қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1