1

Ўзбекистонлик шоира "Осиё шеърияти - 2019" халқаро фестивалида эътироф этилди

ЖАМИЯТ 18.02.2019, 15:51
Ўзбекистонлик шоира "Осиё шеърияти - 2019" халқаро фестивалида эътироф этилди

Жорий йилнинг 15-17 февраль кунлари Деҳли шаҳрида “Осиё шеърияти – 2019” халқаро фестивали бўлиб ўтди, деб хабар берди ЎзА.

Ҳинд фарзанди Маҳатма Гандининг 150 йиллиги ва атоқли рассом Сайед Ҳайдар Разанинг 97 йиллик юбилейига бағишлаб ўтказилган мазкур йирик адабий тадбирда Афғонистон, Арманистон, Вьетнам, Эрон, Исроил, Сингапур, Камбожа, Лаос, Хитой, Жанубий Корея, Япония каби 20 давлатдан келган 30 га яқин ижодкор қатнашди.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмаги билан фестивалда мамлакатимиз номидан таниқли шоира Зебо Мирзаева иштирок этди.

Элчихонанинг маълум қилишича, З.Мирзаева шеърияти халқаро адабий доира вакилларида катта қизиқиш уйғотган. Хусусан, Ҳиндистондаги “Raza Foundation” жамғармаси раҳбари Ашок Важпейи шоира ижодини юксак баҳолаган.

Маълумот ўрнида, “Осиё шеърияти - 2019” халқаро фестивали ташкилотчиларидан бири “Raza Foundation“ нотижорат жамғармасига ҳинд замонавий санъат устаси Сайед Ҳайдар Раза томонидан 2001 йилда асос солинган. Жамғарма Ҳиндистондаги адабиёт ва санъат йўналишларида фаолият кўрсатувчи муассасаларга кўмак бериб келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1