1

Akfa университетига бу йил 100 нафар талаба бепул ўқишга қабул қилинади

ЖАМИЯТ 18.02.2019, 19:56
Akfa университетига бу йил 100 нафар талаба бепул ўқишга қабул қилинади

"Akfa Medline" тиббиёт мажмуасида Akfa университети ташкил этилиши муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда университет ҳақида маълумотлар берилди, деб ёзмоқда ЎзА.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги “Akfa университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган билим юртида таълим жараёни хорижий ҳамкорларнинг ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг олий таълим давлат стандартлари ҳамда давлат талаблари ҳисобга олинган ҳолда инглиз тилида ташкил этилади.

Бу йил университетга 100 нафар талаба бепул ўқишга қабул қилинади.

Тадбирда маълумот берилишича, университет тиббиёт, қурилиш соҳаси ( архитектура, муҳандислик ва дизайн ), саноат соҳасида ( муҳандислик ) йўналишларида бакалавр ва магистратура босқичида таълим беради.

Akfa университетида ўқиш 2019 йил 1 сентябрдан бошланади ва биринчи босқичда талабалар тиббиёт йўналиши бўйича 2019-2020 ўқув йиллари учун ўқишга қабул қилинади. Таълим жараёни Кореянинг Гачон университети билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Тиббиёт йўналиши талабалари 6 йил таҳсил олишади ва таълим инглиз тилида олиб борилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1