1

“Бунёдкор-99” Жанубий Кореядан кумуш медаллар билан қайтмоқда

СПОРТ 10.11.2014, 16:30
“Бунёдкор-99” Жанубий Кореядан кумуш медаллар билан қайтмоқда

Жанубий Кореянинг Йеончеон шаҳрида ўтказилган “Ari sports Cup International Youth U-15 Football Tournament” мусобақаси ўз якунига етди.
Дилмурод Абдуллаев бошчилигидаги 1999 йилда таваллуд топган футболчиларимиз гуруҳ босқичи доирасида маҳаллий “Конвондо” ва Хитой U-15 терма жамоаларидан устун келишди ва гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритишган ҳолда финал йўлланмасини қўлга киритишганди.
Бугун ҳал қилувчи финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз Шимолий Корея U-15 терма жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Бош соврин учун кечган ўйинда шимолий кореяликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа, “Бунёдкор-99” Жанубий Кореяда ўтган халқаро турнирнинг кумуш медаллари билан ортга қайтадиган бўлишди.
Шимолий Корея U-15 терма жамоасига қарши “Бунёдкор-99” қуйидаги таркибда ҳаракат қилди: 41.Жавоҳир Қиличев, 2.Хожиакбар Аҳмаджонов, 4.Аббос Носиров, 7.Абдужамил Абдумаликов, 8.Зиёвуддин Аҳадов, 11.Алижон Саидалиев, 13.Илҳом Хусанов, 14.Улуғбек Дадахонов, 16.Суҳроб Иззатов, 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 18.Аббос Жумақулов.
3-ўрин учун кечган баҳсда “Конвондо” жамоаси “Конгюдо” устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1