Италиялик модел Клаудия Романи мамлакатнинг футбол бўйича олий дивизионида хизмат кўрсатувчи биринчи аёл ҳакамга айланиши мумкин, дея хабар бермоқда The Daily Mail.
Романи барча имтиҳонларни топширди ва Италия чемпионатининг А ва Б серияларидаги учрашувларни бошқариш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бундан аввал Италияда бош ҳакам сифатида ҳеч бир аёлга рухсат берилмаганди. 2009-2012 йилларда Кристина Чини лайнсмен сифатида фаолият кўрсатган холос.