1

Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси II Республика танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 19.02.2019, 21:19
Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси II Республика танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18-19 февраль кунлари Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон ихтирочи аёллари маркази томонидан «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» II Республика танловининг якуний босқичи бошланди.

Танлов доирасида иштирокчиларнинг ишланмалари, макет ва инновацион маҳсулотлари бўйича кўргазма ташкил қилинади.

Танловнинг биринчи босқичида 4000дан зиёд олима аёллар, тадқиқотчилар, иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар, ихтирочи, рационализатор, муҳандис, конструктор, дастурчи, шифокор, фармацевт, мутахассис, ҳунармандҳамда тадбиркор хотин-қизлар ўз ихтиролари, инновацион ғоя, технология ва лойиҳалари билан иштирок этди.

Танловнининг якуний босқичида 300 дан зиёд иштирокчиларнинг ҳужжатлари ва инновацион лойиҳалари Республика Экспертлар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ҳамда уларнинг тақдимотлари эшитилиб, кенг муҳокама қилинади.

Лойиҳалар ичидан 100 та энг муносиб лойиҳалар ва уларнинг муаллифлари-танлов ғолиби сифатида танлаб олинади.

Танловнинг тақдирлаш маросими жорий йилнинг 26 февраль куни Тошкентдаги ИНХА университетида булиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1