1

Фарғонада "Бир умрга ёрқин табассум" лойиҳаси бошланди

ЖАМИЯТ 20.02.2019, 17:16
Фарғонада "Бир умрга ёрқин табассум" лойиҳаси бошланди

Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида Ўзбекистон стоматологлар уюшмаси билан ҳамкорликда “Бир умрга ёрқин табассум” стоматологик касалликлар профилактикасини тарғиб этиш дастури иш бошлади.

Филиал талабалари шаҳардаги умумтаълим мактабларида тарғибот тадбирларини ташкил этиб, ўқувчиларда ёшликданоқ тишларни парваришлаш кўникмасини шакллантириш зарурлиги, эътиборсизлик оқибатида келиб чиқадиган касалликлар ҳақида ҳаётий мисоллар билан тушунтириб бермоқдалар.

Лойиҳа доирасида 20 минг нафардан ортиқ бошланғич синф ўқувчиларига тарғибот дарслари ўтказилиб, ҳар бир ўқувчига гигиеник тўплам тарқатиш режалаштирилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининнг матбуот хизмати хабарига кўра, дастур жорий йилнинг 19 мартига қадар давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1