Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Бангладеш халқига, Президент Абдул Ҳамид ва Бош вазир Шайх Ҳасина Вазедга чуқур таъзия изҳор этди.
Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз,аввалроқ Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрининг қадимий бинолар жойлашган ҳудудида кимёвий омборхона сифатида ишлатилган кўп қаватли бинолардан бирида катта ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.






