Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассоциацияси “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг 116-банди доирасида Ижтимоий медиа-маҳсулотлар VI Миллий фестивалига телерадиомаҳсулотлар қабули бошланганлигини маълум қилади.
Унда Ассоциацияга аъзо ҳудудий телестанциялар ҳамда нодавлат радиостанциялар ижодкорлари иштирок этишлари мумкин.
Фестивалда қуйидаги йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланади:
- “Соғлом бола йили”га бағишланган ижтимоий медиа-маҳсулот;
- Ҳуқуқий маданият ва саводхонликни тарғиб қилиш;
- Инсонпарварлик ва меҳр-мурувват;
- Зарарли одатларга қарши кураш.
Аризалар жорий йилнинг 25 ноябрига қадар қабул қилинади.
Топширилган материалларнинг энг саралари фестивалнинг финал босқичида иштирок этади нодавлат телерадиостанциялар орқали доимий равишда эфирга узатилади.
Телемаҳсулотлар DVD форматда, радиомаҳсулотлар AVI форматда Ҳ.Олимжон майдони, Пойтахт бизнес мажмуаси, ғарбий томон, 4-йўлак, 2-қаватда қабул қилинади.
Мурожаат учун алоқа телефони: 237 28 30, 230 59 88
Фестивал ҳақида тўлиқ маълумот ва аризанинг электрон шаклини Ассоциациянинг www.naesmi.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.





